Лабораториялар

Арпа селекцияси ва уруғчилиги лабораторияси

Лаборатория мудири: қ.х.ф.н., к.и.х. Маматқулов Турсункул
Арпа селекцияси ва уруғчилиги лабораторияси илмий фаолиятини 1913 йилдан бошланган. 1925-1926 йиллар ва 1955-1957 йилларда Н.В.Покровский, 1927-1938 йилларда Ф.А.Квятковский, 1939-1943 ва 1946-1951 йилларда У.Т.Рахматулин, 1944-1945 йилларда В.Я Смирнова, 1958-1968 йилларда Ғ.Қ. Қурбонов, 1968-1990 йилларда Ю.О.Орипов, 1990-1997 йилларда Т.Маматқулов, 1997-2004 йилларда Ш.Ориповлар раҳбарлик қилиб келган. 2004 йилдан бошлаб Т. Маматкулов лаборатория раҳбарлик қилиб келмоқда.
Арпа селекциясида биринчи маротаба Ф.А.Квятковский томонидан Бойсун махаллий арпа намуналаридан якка танлаш йўли билан Нутанс-27 нави яратилган.
1939 йилда Махаллий паллидум навининг биологик бахорги шакли Самарқанд ва Тошкент вилоятларининг лалмикор минтақаларига районлаштирилди.
1956 йилда биринчи маротаба пивобоп Унумли арпа нави селекционерлар В.Я.Смирнова, У.Т.Рахматуллин, И.С.Костенко ва В.И.Филипповалар муаллифлигида яратилди. Мазкур арпа нави Марказий Осиёнинг лалмикор ҳудудларига районлаштирилди ва унинг экин майдони (1970) 1.0 миллион гектарни ташкил этди.
1964 йилда Ғ.Қ.Қурбонов, Н.В.Покровский, Ю.О.Орипов, В.И. Филиппова ва М.О.Омоновларнинг илмий изланишлари натижасида Нутанс-161, Нутанс-6, Нутанс-24 каби бир қатор навлар яратилди.
1970 йилдан бошлаб Ю.О.Орипов раҳбарлигида ва илмий ходимлар В.Н.Питоня, Т.Х.Ўринбоев ва Т.Маматқуловлар томонидан лалмикор ерларда ярим интенсив типли, ем-хашак йўналишидаги юқори оқсилли, қурғоқчилик шароитига мослашган арпа навлари синовдан ўтказилди.
1980-1984 йиллар оралиғида Нутанс-799 (Ю.О.Орипов, В.Н.Питоня, Т.Х.Ўринбоевлар) нави яратилди. Шунингдек, иссиққа, қурғоқчиликка чидамли ва эртапишар маҳаллий арпа навларини касалликларга, ётиб қолишга нисбатан чидамли Япония, Хитой, Швеция ва Нидерландия арпа навлари билан чатиштириб, дурагайлар олишга эришилди.
Суғориладиган майдонларида арпа селекцияси 1970 йилларда Ковалев А.И., Орипов Ю.О., Ўринбоев Т.Х., Муҳамедов Ж., Маматқулов Т., Расулов Р каби олим томонидан Ғаллаоролда ем-хашак ва пивобоп арпа селекцияси йўналишида кенг миқёсда илмий тадқиқот ишлари олиб борилди. 1980-1985 йилларда Зафар, Таъзим навлари яратилди.
1985 йилда Ю.О.Орипов, В.Н.Питоня, Т.Маматқуловлар томонидан лалмикорликда ярим интенсив типдаги, юқори оқсилли ва иссиққа, қишга, ётиб қолишга, тўкилишга чидамли ем-хашак учун ишлатиладиган арпа навларини яратиш борасида илмий тадқиқотлар олиб борилди. Натижада Жиззах, Қашқадарё, Сурхондарё, Самарқанд ва Тошкент вилоятларининг лалмикор минтақаларига мос бўлган арпанинг Лалмикор нави яратилиб лалмикор майдонлар учун экишга тавсия этилди.
1983-1991 йилларда Т.Маматқулов, Украина Селекция ва генетика институти академиги П.Ф.Гаркавий, селекционерлар А.М.Шеремет, А.А.Линчевскийлар ҳамкорлигида экологик нав синаш тажрибасида олинган натижалар асосида янги Югодар нави яратилди. Мазкур нав 1993 йилда Қирғизистон Республикасининг Иссиқкўл нав синаш участкасида энг юқори ҳосилдорлик кўрсаткичига (9.4 т/га) эришилди ва Давлат реестрига киритилди.
1993 йилдан бошлаб Т.Маматқулов раҳбарлигида ва илмий ходим В.Н.Питоня томонидан пивобоп арпанинг Саврук нави яратилди ва 2002 йилдан Давлат реестрига киритилди.
1997 йилда Т. Маматқулов, Ю.О. Орипов, П.Л. Жумабоев, М.В. Лукьянова, А.О. Омонов ва А.М. Шереметлар томонидан яратилган арпанинг “Болғали” навига патент олинди.
2003-2005 йиллар оралиғида Т.Маматқулов, А.Т.Маматқулов, Ш.Х.Орипов, З.Мирзақобилова, Н.Қурбоновалар томонидан лалмикор минтақалар учун ташқи муҳитнинг биотик ва абиотик омилларга чидамли бўлган Нозиктам, Нурота навлари яратилди.
2006-2008 йилларда Т.Маматқулов, А.Т.Маматқулов, Н.Ж.Умиров ва Ш.Х.Ориповлар томонидан лалмикор ерлар учун арпанинг эртапишар ташқи муҳитнинг ноқулай омилларига чидамли Пивовар нави яратилди.
2009-2011 йилларида Т.Маматқулов, А.А.Холдоров, Р.Э.Сиддиқов, Б.Д.Хайдаров томонидан Баҳорикор ва Абу Ғафур 20 навлари яратилди.
2012-2014 йилларда Т.Маматқулов, А.А.Холдоров, Р.Э.Сиддиқов томонидан турли лалмикор ҳудудлар учун тупроқ ва ҳаво қурғоқчилигига, совуққа, касалликларга чидамли, эртапишар, серҳосил Хотира-59 ва Дунё-М навлари яратилди.
2015-2017 йилларда Т.Маматқулов, З.И.Усаров, А.А.Холдоров, Р.Э.Сиддиқовлар томонидан лалмикор минтақалар учун ташқи муҳитнинг биотик ва абиотик омилларига чидамли бўлган арпанинг Муштарак, Шароф-100 навлари яратилди.
Арпанинг Абу-Ғофур (№NАР00173), Хотира-59 (№NАР00178), Ихтиёр(№NАР00174) навларига Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал Мулк агентлиги томонидан селекция ютуғига патентлар олинган.
Селекционер олимлар Т.Маматқулов, А.А.Холдоров, Р.Э.Сиддиқовлар томонидан лалмикор минтақалар учун ташқи муҳитнинг ноқулай омилларига чидамли бўлган арпанинг Абу-Ғофур-20, Баҳорикор навлари яратилди ва ушбу навлар 2019 йилдан Ўзбекистон Республикаси ҳудудида экиш учун тавсия этилган қишлоқ хўжалик экинлари Давлат реестрига киритилди.
Арпанинг Абу-Ғофур-20 (№NАР 00252), Муштарак (№NАР 00251), навларига 2020 йилда Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал Мулк агентлиги томонидан селекция ютуғига патентлар олинган.
1913 йилдан бугунги кунгача лабораторияда 105 та арпа навлари яратилиб Қишлоқ хўжалик экинлари навларини синаш марказига топширилган. Ушбу навлардан 25 таси Ўзбекистон ҳудудида экиш учун ва 1 таси Қирғизистон Республикасида экиш учун Давлат реестрига киритилган. Бугунги кунда Давлат реестрига 13 та арпа навлари киритилган ва нав синаш участкаларида 6 та арпа навлари синовдан ўтмоқда.
Лабораторияда шу кунгача 6 та патент, 25 та муаллифлик гувоҳномалари олинган, 3 та тавсия ва қўлланмалар чоп этилган.