Лабораториялар

Мойли экинлар селекцияси ва уруғчилиги лабораторияси

Лаборатория илмий ходими: к.и.х. Аманов Фаррух Бахтиёрович
Ўзбекистоннинг лалмикор ерларида зиғир, кунжут, маҳсар, ундов, кунгабоқар каби мойли экинлар экилади. Улардан олинган ёғ экологик тозалиги, ҳуштамлиги, шифобаҳшлиги каби хусусиятлари билан ажралиб туради.
1945 йилда Миллютин Давлат тажриба станциясида мойли экинлар селекцияси ва уруғчилиги лабораторияси ташкил этилган. Лабораторияга селекционер олим Я.Г.Момот раҳбарлик қилган.
1950 йилда мойли экинлар селекцияси ва уруғчилиги лабораториясида махсарнинг Милютин-114 нави‚ 1954 йилда зиғирнинг Бухоро-32, 1956 йилда Бахмал-1056 навлари яратилди.
Селекционер олим А.И.Ковалев 1961 йилда махсарнинг Кормовой-16, кунгабоқарнинг Ботир навларини яратишга муваффақ бўлди. 2008 йилда С.Э.Эгамбердиев ва Т.Ҳ.Ўринбоевлар муаллифлигида яратилган маҳсарнинг Ғаллаорол нави экишга тавсия этилди.
Лалмикор майдонлар экиш учун мойли зиғирнинг 2006 йилда Баҳорикор нави қишлоқ хўжалик экинлари навларини синаш Давлат комиссиясига синовга топширилди.
Ш.Х.Орипов муаллифлигида мойли зиғирнинг Бахорикор нави 2015 йилда ва махсарнинг Жиззах-1 нави 2014 йилда республиканинг лалмикор ерларида экиш учун Давлат реестрига киритилди.
Бундан ташқари лабораторияда 2015-2017 йиллар ҚХА-8-053-2015 ҳамда 2017-2019 йилларга мўлжалланган ҚХ-И-ҚХ-2018-26 рақамли инновация лойихаларида илмий изланишлар амалга оширилди.
Мойли экинлар селекцияси ва уруғчилиги лабораториясида илмий тадқиқот ишлари натижасида яратилган махсарнинг “Жиззах-1” нави 2017 йилдан бошлаб Жиззах ва Қашқадарё вилоятларининг лалмикор майдонлари учун истиқболли нав сифатида, мойли зиғирнинг “Баҳорикор” нави 2015 йилдан бошлаб Қашқадарё, Жиззах ва Самарқанд вилоятларининг лалмикор майдонларида экиш учун Қишлоқ хўжалик экинлари Давлат реестрига киритилган. 2015-2017 йилларда Жиззах вилоятининг Ғаллаорол туманидаги фермер хўжаликларида жами 310 гектар майдонга экилди ва гектаридан зиғирнинг “Баҳорикор” навидан 10,7 ва махсарнинг “Жиззах-1” нави бўйича 11,5 центнердан ҳосил олинди.